Ёш мутахассислар  салоҳияти
  • 09 Февраль 2016

Ёш мутахассислар  салоҳияти

Ховос туманидаги Гулбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи республикамиздаги таянч таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб бу ерда ипакчилик йўналиши бўйича ҳам мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. 

Шу мақсадда масканга “Ўзагросаноатмашхолдинг” компанияси томонидан замонавий асбоб-ускуна ва техникалар келтирилмоқда. Бинобарин, коллежда махсус ўқув-тажриба хўжалигига ҳам асос солинди. 

— Воҳамиз бўйича жами 21 янги мутахассислик жорий этилди, — дейди Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бош мутахассиси Умид Абдуллаев. —Қувурларни монтаж қилиш, фойдаланиш техниги, пахтани бирламчи ишлаш техник-технологи, почта алоқаси хизматини ташкиллаштириш каби ихтисосликлар  шулар жумласидандир. 

Бугунги кунда 37 минг 699 нафар йигит-қиз вилоятдаги коллежларда касб-ҳунар сирларини эгаллаётир. 

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn