Кўркам ва замонавий
  • 06 Февраль 2016

Кўркам ва замонавий

Зомин туманининг Даштобод шаҳрида замонавий деҳқон бозори фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 1,5 гектар майдонда 7 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

Қисқа муддатда 3 та савдо айвони, 360 ўринга мўлжалланган расталар, гўшт, сут, балиқ ва нон маҳсулотлари павильонларини ўз ичига олган муҳташам мажмуа бунёд этилди. Бозорга кириш-чиқиш йўлларига асфальт ётқизилди. Фавворалар ўрнатилди. Солиқ идораси ва ички ишлар бўлими таянч пунктлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини назорат қилиш маскани, тарозихона ва омборхона бунёд этилди.
Айни пайтда бозорнинг иккинчи навбати қурилиши ҳам жадал суръатларда давом эттирилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, жорий йил охиригача бу ерда яна 48 та турғун савдо дўкони, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи сотиш мажмуи ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилади.


Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn