Баркамол авлод — юрт келажаги
  • 24 Декабрь 2015

Баркамол авлод — юрт келажаги

Пойтахтимизда “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятининг долзарб вазифаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.

Унда Халқ таълими вазирлиги вакиллари, “Баркамол авлод” болалар марказлари раҳбарлари, педагог-ходимлар ва ёшлар иштирок этди.
Бугунги кунда республикамизда 211 ана шундай марказ фаолият кўрсатаяпти. Уларда ташкил қилинган 5 мингдан ортиқ тўгаракларга 114 мингдан зиёд ўқувчилар қамраб олинган.
Тадбирда мактабдан ташқари таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва турли кўрик-танловларни уюштириш орқали иқтидорларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Эҳтиром намунаси Болажонларга туҳфа »