Эҳтиром намунаси
  • 24 Декабрь 2015

Эҳтиром намунаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида “Кексаси бор уйнинг файзи бор” деб номланган фотокўргазма очилди.

Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда А. Жумаев, Р. Шарипов, В. Шлосберг, Р. Шагаев, Ҳ. Пайдоев, А. Абдуллаев, С. Ўрмоновнинг фотосуратлари намойиш этилмоқда. Ушбу асарларда истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, шунингдек, хонадонларимиз файзи ва фариштаси бўлган отахон ҳамда онахонларимизга кўрсатилаётган юксак эъзоз ва эҳтиром ўз аксини топган.

Гулжаҳон СЕЙТНАЗАРОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn