туб ислоҳотлар ва уларнинг самараларига бағишланган муфассал ахборотлар, таҳлилий материаллар, қизиқарли мақолалар чоп этилади.
Бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимиз, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришлар, рости, одамга ғурур бағишлайди. Айниқса, таълим, тиббиёт, ёшлар мавзуига оид чиқишларда, “Онажоним — табиат”, “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” каби саҳифаларда тенгдошларимнинг юксак салоҳияти, қўлга киритаётган ютуқлари кенг ёритиб борилади. Қисқача айтганда, севимли газетам орқали нафақат республикамиз, балки жаҳоннинг турли ҳудудларидаги воқеалардан ҳам тезкор хабардор бўлиш имконияти бор.
Ҳакимбой ЭГАМБЕРДИЕВ,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси,
математика фани бўйича 22-Халқаро олимпиада ғолиби.