Бинони қуёш батареяси ёритади
  • 16 Декабрь 2015

Бинони қуёш батареяси ёритади

Шофирконда туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, уни қуёш батареяси ёрдамида ёритиш имконияти яратилган.

— Эндиликда муқобил энергиядан фойдаланган ҳолда, замонавий ахборот технологиялари воситасида фаолият олиб борамиз, — дейди мазкур бўлим мудири Рашид Шодиев. — Янги бинода ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, никоҳланувчилар онгига оила муқаддас тушунча эканини сингдириш, унинг пойдеворини мустаҳкамлаш каби олижаноб мақсадларни рўёбга чиқариш, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш учун барча қулайлик муҳайё этилган.
Иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш ишларига 414 миллион сўм  сарфланди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn