Мутолаа фикрни тиниқлаштиради
  • 01 Декабрь 2015

Мутолаа фикрни тиниқлаштиради

Мендан мабодо, ёқтирган машғулотингиз нима, деб сўраб қолишса, газета мутолааси, дея жавоб қайтарган бўлардим. Чиндан ҳам, вақтли нашрларни канда қилмай ўқиб бораман. Айниқса, “Халқ сўзи” севимли газетамдир.

Ҳаётий тажрибамдан яхши биламан: вақтли матбуот билан мунтазам танишиб борган киши жуда кўп ахборотга эга бўлади. Ахборот эса бугунгидек глобаллашаётган даврда муҳим ўрин тутади.
Яқинда “Халқ сўзи”да юртимизга ташриф буюрган чет эллик сайёҳлардан бирининг “Ўзбекистон халқининг самимий, меҳмондўст, бағрикенг эканлигини кўриш жуда мароқли”, деган эътирофини ўқиб қолдим. Бу сўзларни дарҳол ёндафтаримга ёзиб олдим. Жойларда ёшлар билан учрашувлар чоғида, турли тадбирларда хорижлик меҳмоннинг ана шу дил сўзини мисол тариқасида келтириб, фарзандларимизни она-юртга, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида камол топишга даъват этаяпман.
Ёки нашрда мунтазам бериб борилаётган “Абадият гулшани” саҳифасини олинг. Унда улуғ мутафаккир, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган мақолаларни ўқиб, кишининг фикри тиниқлашади. Шоир асарлари таҳлили мутолаасидан сўнг ҳаёт мазмунини, эзгулик, меҳр-оқибат ва халқпарварлик моҳиятини теран англаб етгандек бўласиз. Шунингдек, газетанинг “Онажоним — табиат”, “Спортнинг сирли олами”, “Кўнгил хиёбони”, “Юзма-юз”, “Водийларни яёв кезганда...”, “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” саҳифаларини ҳам айни шу сабаб жуда катта қизиқиш билан кузатиб бораман.
“Халқ сўзи”ни ёши ва касбидан қатъи назар, барча кишиларга ўқишни тавсия этган бўлардим. Чунки газетхон, китобхон оилаларнинг  фарзандлари ҳар томонлама баркамол вояга етишларига ишончим комил.

Юсуф ҚУРБОНОВ.
Бухоро шаҳри

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn