Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Натижада иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини иссиқлик манбаи билан узлуксиз таъминлаш назоратга олиниб, бу борадаги юмушлар изчил давом эттирилаяпти.
Корхона раҳбари Фарҳод Ҳамидхоновнинг айтишича, айни пайтда Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоғига уланадиган жами иншоотлар сони 13146 та бўлиб, шундан 9141 таси кўп қаватли тураржойдир. Уларни мавсумга шай ҳолатга келтиришда Президентимизнинг шу йил 7 июлдаги “Республика иқтисодиёт тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир. Пировардида 500 та қозон мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди. 30 километр масофага эса иссиқлик тармоғи қайта ётқизилди. Ҳозирги кунда корхона тасарруфидаги мавжуд 170 та қозонхона барқарор ишлаб турибди. Буларнинг барчаси шаҳар аҳлига қиш мавсумида узлуксиз равишда иссиқлик манбаини етказиб бериш имкониятини яратади.
Бундан ташқари, корхона мутасаддилари томонидан хонадонларда иссиқлик энергиясидан унумли фойдаланиш мақсадида иссиқ сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича амалий юмушлар бажарилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, шу кунгача белгиланган 500 минг 200 тадан зиёд ҳисоблагичларнинг 74,7 фоизи ўрнатилди.
Тадбирда, шунингдек, тизимда келгусида рўёбга чиқарилиши режалаштирилаётган лойиҳалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.
Д. ЖУМАБОЕВ.