Ҳаётимиз кўзгуси
  • 26 Ноябрь 2015

Ҳаётимиз кўзгуси

Бизнинг қишлоғимиз тоғли Бахмал тумани марказидан 25 километр узоқликда жойлашган. Шундай бўлса-да, замонамиз шарофати билан, мобиль телефонда дунёнинг исталган нуқтаси билан боғланамиз, ҳар куни газета ва журналларнинг янги сонларидан баҳраманд бўламиз.

Алоқа ходимлари, айниқса, “Халқ сўзи”ни келтиришганда, қалбимизга нур кириб келгандай бўлади.
Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида қандай мавқега эга бўлаяпти, гўзал диёримизда тинчлик-осойишталик барқарорлиги учун Президентимиз раҳнамолигида иқтисодий тараққиёт ва маънавий юксалиш бобида қандай марраларни забт этдик?! Бу саволларга муфассал жавобни биз “Халқ сўзи” саҳифаларидан оламиз, газета ўқимаган кунимиз нимадир камдек бўлади. Таъбир жоиз бўлса, мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг томир уриши мазкур нашрда яққол акс этади. Бугунги давр нафасини қалбдан ҳис қилиб яшашни истаган ҳар бир фуқаро “Халқ сўзи”ни ўқиши керак, деб ўйлайман.

Нормуҳаммад КЎЛЛИЕВ,
Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги «Тонготар» қишлоқ фуқаролар йиғини фаоли.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Шукроналик саодати Эзгулик қадри »