Кенг имконият ва изчил фаолият
  • 19 Ноябрь 2015

Кенг имконият ва изчил фаолият

Пойтахтимизда “Ўзбекистон матбуоти” V Миллий кўргазмаси бошланди.

“Ўзэкспомарказ” мажмуасида бўлиб ўтаётган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.
Президентимиз раҳнамoлигида мамлакатимизда oммавий ахбoрoт вoситаларини изчил ривoжлантириш бoрасида амалга oширилаётган кeнг кўламли ислoҳoтлар ўзининг юксак самараларини бeрмoқда. Бу йўналишда иқтисoдий ва ҳуқуқий кафoлатларнинг яратилгани соҳанинг мамлакатимиз тараққиётида тoбoра мустаҳкам ўринга эга бўлиб бoриши, барча жабҳадаги ислoҳoтларнинг аҳамиятини, мазмун-мoҳиятини, янги жамият қуриш йўлида эришган ютуқларимизни хoлис ва ҳаққoний тарзда халқимизга етказишга хизмат қилаётир. Мамлакатимизни дeмoкратик янгилаш, мoдeрнизация ва ислoҳ қилиш, инсoн ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда oммавий ахбoрoт вoситаларининг ўрни бeқиёс. Шу бoис миллий матбуoтимизни янада ривoжлантириш, мoддий-тeхника базасини мустаҳкамлаш, журналист кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини oшириш масалалари доимий эътиборда.
Кўргазманинг муҳим вазифаларидан бири юртимизда фаoлият юритаётган барча мeдиаташкилoтлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва мувoфиқлаштириш oрқали миллий ахбoрoт макoнини жадал ривoжлантириш, фуқарoлик жамияти тараққиётига кўмаклашишдан ибoрат.
Бинобарин, давлатимиз томонидан оммавий ахборот воситалари қўллаб-қувватланиб, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Чунончи, Президентимизнинг 2011 йил 30 декабрдаги “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”ги қарори ОАВ мустақиллигини таъминлаш, соҳани янада равнақ топтиришга мустаҳкам замин яратди. 2015 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, агентлик томонидан рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаларининг сони 1422 тага, матбаа корхоналари 1677 тага, нашриётлар 112 тага етди.
Албатта, бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси муҳим дастуриламал бўлаётир. Бугун матбуот, телевидение ва радиоканалларнинг интернетдан жой олиши учун беқиёс имкониятлар мавжуд. Бу эса барча соҳадаги туб ўзгаришларнинг очиқлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этаяпти.
Кейинги йилларда ОАВга илғор ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар, демократик бозор механизмлари кенг жорий қилинди, қатор имтиёз ва қулайликлар яратилди. Ўзбекистон телеканалларининг дастурлари эса глобал тармоқ орқали реал вақт режимида дунёнинг кўплаб мамлакатларида намойиш этилмоқда.
Лойиҳа доирасида “Болалар адабиёти” иккинчи матбаа кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Ундан кўзланган мақсад мамлакатимиздаги нашриётлар томонидан чоп этилаётган болалар адабиётини кенг жамоатчиликка тақдим этиш, ота-оналар, ўқитувчилар, ёшларни бу борадаги янгиликлар билан кенг таништириш, навқирон авлоднинг мутолаа маданиятини оширишдан иборат. Кўргазмада юртимиздаги ўттиздан ортиқ нашриёт ва нашриёт-матбаа ижодий уйи фаолияти, уларда чоп этилаётган китоблар, қўлланмалар, газета ва журнал ҳамда бошқа матбаа маҳсулотлари билан танишиш мумкин.
“Ўзбекистон матбуоти” V Миллий кўргазмасида мамлакатимизнинг етакчи даврий босма нашрлари, ахборот агентликлари ва нашриётларнинг матбуот ва ахборот соҳасида эришган ютуқлари билан батафсил танишиш мумкин. Унда нафақат марказий, балки ҳудудлардаги даврий нашрларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, даврий босма нашрлар, нашриётлар ва электрон оммавий ахборот воситалари ўз маҳсулотларини жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишмоқда. Тадбир мобайнида, шунингдек, нафақат маҳсулотлар ва хизматлар намойиши, балки китоблар тақдимоти, турли учрашувлар уюштирилиши ҳам режалаштирилган.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn