Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, табиий гиёҳларнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни беқиёс. Серқуёш заминимизда эса уларнинг кўплаб ноёб турлари учрайди. Масалан, биргина мойчечак дамламаси шамоллаш ва йўталда, шунингдек, ошқозон, жигар, нафас йўллари, тери касалликлари ҳамда моддалар алмашинувини тиклашда яхши самара беради. Эман пўстлоғи, макка попуги, кийикўт, наъматак меваси, далачой каби неъматларнинг ҳам шифобахш хусусиятлари кўп.
Тадбирда иштирокчилар фиточойлардан баҳраманд бўлиш баробарида, уларни тайёрлаш жараёни билан ҳам яқиндан танишдилар.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.