Уларнинг сиғими эса қарийб 2,5 минг тоннага оширилди. Бу қиш мавсумида ҳам аҳолини сархил ноз-неъматлар билан таъминлаш имконияти кенгайганини англатади.
Хусусан, Жиззах туманидаги “Муҳаммад барака сервис” хусусий корхонасида 20 тонналик музлаткич ва 120 тонналик омборхона ишга туширилди. Бу мақсадлар учун 713 миллион сўм сарфланди.
— Лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда банкдан олинган 600 миллион сўмлик кредит қўл келди, — дейди корхона раҳбари Бобур Бобобеков. — Ҳозирнинг ўзидаёқ 80 тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини жамғардик.
Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.