Буюртмачилар талабларига мос
  • 29 Октябрь 2015

Буюртмачилар талабларига мос

Пиллани қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Ромстар” қўшма корхонасининг экспорт салоҳияти йил сайин ошиб бораяпти.

Ромитан туманидаги мазкур корхона жамоаси шу йилнинг ўтган даврида 470 минг АҚШ долларидан зиёд маҳсулотни хорижлик буюртмачиларга етказди. Бу ерда тайёрланаётган ипак калаваси ўз сифати билан харидорлар эътиборини тортмоқда. Шуни ҳисобга олган корхона тадбиркорлари модернизация ишларини  бажариш эвазига ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш ниятидалар. Йил охирига қадар бу ерда умумий қиймати 120 минг АҚШ долларига тенг янги лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади.
Шу каби изланишлар воҳада ҳудудий экспорт ҳажмининг ошишига олиб келаяпти. Чунончи, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг дастлабки ярмида  жами 61,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn