Қишлоқ мулкдорлари ҳиссаси
  • 29 Октябрь 2015

Қишлоқ мулкдорлари ҳиссаси

Айни пайтда Қашқадарё вилоятида 7500 фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Шундан 2930 таси кўп тармоқли субъект ҳисобланади. Эътиборлиси, кейинги бир йилда бу йўналишда иш олиб бораётган қишлоқ мулкдорлари сафи 700 нафарга кўпайди.

Биргина Нишон туманидаги “Сайдалиев Муҳриддин” фермер хўжалиги жамоаси ўз даромади эвазига қишлоқ марказида замонавий мажмуа барпо этди. Ҳозир бу ерда сунъий қопламали футбол майдончаси, шунингдек, савдо дўкони, пойабзал тузатиш устахонаси, сартарошхона ва аёллар гўзаллик салони ишлаб турибди. Яқинда Италиядан қиймати 350 миллион сўмлик ускуналар келтирилиб, сутни қайта ишлаш ҳам йўлга қўйилди. Эндиликда 10 турдаги сут маҳсулотлари ҳудуддаги савдо шохобчаларига етказиб берилмоқда.
— Биз пахтачилик, ғаллачиликдан ташқари, боғдорчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик йўналишларида ҳам фаолият кўрсатаяпмиз, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Сайдали Турсунов. — Даромадимиз ҳам шунга монанд равишда ортиб бормоқда. 2015 йилда “Ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Энг яхши фермер” деб топилдим. Республика босқичида эса “Менинг юртим — менинг ифтихорим” номинацияси бўйича тақдирландим. Булардан руҳланиб, янада фаол меҳнат қилишга интилаяпмиз.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn