Даставвал ушбу ҳудудлар жамоалари ўртасида минифутбол мусобақаси ўтказилиб, унда ғолиб чиққанлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирнинг маданий қисмида катта концерт дастури намойиш этилди. Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли эстрада хонандалари ҳамда вилоят санъаткорлари ижросида янграган куй-қўшиқлар кўнгилларга бир олам завқ улашди. Байрам иштирокчилари, шунингдек, мустақиллик йилларида Бухоро шаҳрида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими М. Эсанов сўзга чиқди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.