Қизилқум бағридан маъданли сув
  • 15 Октябрь 2015

Қизилқум бағридан маъданли сув

Конимех туманида “Aquarius water” масъулияти чекланган жамияти жамоаси Қизилқум саҳроси қаъридан олинаётган маъданли сувни қадоқлашни йўлга қўйди.
Тадқиқотлар натижасида 150 метр ер остидаги обиҳаёт таркибида инсон саломатлиги учун фойдали минераллар кўплиги аниқланди. Шундан сўнг мазкур лойиҳа рўёбига киришилди. Бу мақсадлар учун 105 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилди. Ҳозир бу ерда кунига 40 тоннагача сув бежирим идишларга қуйилаяпти.
Навоий вилоятида 2015 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида янги корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш бўйича ҳаётга татбиқ этилган 1264 та лойиҳа туфайли 6252 киши доимий даромад манбаига эга бўлди.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Янги лойиҳа амалга оширилди Ёшлар анжумани »