Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, барча жабҳада салмоқли ютуқ ва натижаларга эришилмоқда. Буни алоқа тизими фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Кейинги йилларда соҳадаги барча аналог телефон станциялари рақамли тизимга ўтказилди. Мобиль алоқа станциялари кўпайтирилиши натижасида абонентлар сони 20 миллиондан ошиб кетди.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари 2013 — 2015 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастуридан келиб чиқиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, соҳада фаолият юритаётган компания, жамият ҳамда корхоналар билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик қилиб келаётир.
Тадбирда мазкур тузилма томонидан аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди. Биргина 2014 йилнинг ўзида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш оилаларга жами 58,5 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларининг 359,9 миллион сўмлик шартнома пуллари иш берувчилар маблағлари ҳисобидан тўланди.
Анжуман доирасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” ва “Энг фаол ёш дастурчи” кўрик-танловлари ғолиблари тақдирланди.
Қурултойда янги муддатга кенгаш ва раёсат аъзолари сайланди.
Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.