Байрамона безатилган мазкур жамоат транспортининг илк йўловчилари “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари ҳамда меҳнат фахрийлари бўлишди.
— Жорий йилда шаҳримизда бундай қулайликлар қамрови янада кенгаяди, — дейди “Андижонтранс” автокорхонаси раҳбари Иброҳимжон Калонов. — Ҳозир ушбу транспорт воситалари “Аэропорт — Узумзор” йўналиши бўйлаб қатновларни амалга оширмоқда. Йил охирига қадар улар сони юзтага етказилиши кўзда тутилган.
Саидаҳмад ШУКУРОВ.