Ёзги таътилни Вобкентда, она-қишлоғида ўтказаётган бу иқтидорли бола маскандаги мусиқа тўгарагига қатнаб, билим ва маҳоратини оширмоқда.
— Марказнинг фойдаланишга топширилиши ён-атрофда яшовчи аҳоли, айниқса, ёшларни жуда хурсанд қилди, — дейди тикиш-бичиш тўгараги раҳбари Мунира Шукурова. — Негаки, эндиликда улар бу ерда нафақат маданий ҳордиқ чиқаришади, балки ўзлари танлаган соҳа бўйича касб-ҳунар ҳам ўрганадилар.
Дарҳақиқат, мазкур масканда мусиқий тўгараклардан ташқари, компьютер, тикувчилик, спорт йўналишларида машғулотлар ўтказилмоқда.
Қишлоқ кўркига кўрк қўшган қўшқаватли бинода 430 миллион сўмликдан зиёд реконструкция ишлари бажарилди. Тез орада туман маркази, Эҳсон ва Пирмас қишлоқларида ҳам ана шундай замонавий масканлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.