Маданият маркази фойдаланишга топширилди
  • 09 Июль 2015

Маданият маркази фойдаланишга топширилди

Урганч шаҳрида “Истиқлол” маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди. “Мега қизилқум” МЧЖ  томонидан  мукаммал таъмирдан чиқарилган, замонавий кўринишга эга бўлган мазкур масканда барча қулайлик мавжуд.

Марказда рақс, доира, шахмат-шашка каби тўгараклар очилиши режалаштирилган. Шунингдек, унинг тасарруфида “Хоразм” мақомчилар ҳамда фольклор-этнографик ансамбллари фаолият юритади.
Бу ердаги 400 ўринга мўлжалланган муҳташам залда эса турли томошалар, бадиий кеча, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш мумкин.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn