Маҳорат дарслари
  • 07 Июль 2015

Маҳорат дарслари

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мамлакатимиздаги иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, саноат соҳасига ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари учун “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

Унинг очилишида сўзга чиққанлар мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар баркамол авлодни вояга етказиш, ўқитиш тизимини сифат ва мазмун жиҳатидан янада юқори поғонага кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлашди.
Ушбу ўқув машғулоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.
“Маҳорат дарслари”да педагоглар иқтисодиёт назарияси, маркетинг, менежмент, сервис, туризм, бухгалтерия ҳисоби, аудит, банк иши ва халқаро валюта-кредит муносабатлари каби фанлар доирасида ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув жараёнига замонавий таълим технологияларини жорий этишга оид билимларини янада мустаҳкамлади.


Азиз РАМАЗОНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Асалга тобингиз қалай? Табиат гултожи »