Маҳаллий муҳандислар изланишда
  • 23 Июнь 2015

Маҳаллий муҳандислар изланишда

Термиз туманидаги кўп тармоқли “Умаржон” корхонасида қурилиш материалларидан тортиб, нон ва қандолат маҳсулотларигача тайёрлаш йўлга қўйилган.
Яқинда кичик бизнес субъекти қошида қум ҳамда пластмасса қолдиқларидан томёпқичлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

— Янги тармоқ учун зарур дастгоҳ ва ускуналар маҳаллий муҳандисларимиз томонидан яратилди, — дейди тадбиркор Комилжон Сиддиқов. — Банк сармояси ҳамда ўз маблағимиз ҳисобидан металл буюмлар тайёрлаш линиясини ҳам ишга туширдик. Ҳозир тажрибали усталаримиз томонидан намунали лойиҳалар асосидаги тураржойлар қурилиши учун темир дарвоза ва турли дизайндаги панжаралар тайёрланмоқда.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn