«Камолот» уйи фойдаланишга топширилди
  • 26 Май 2015

«Камолот» уйи фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда жамиятимизнинг муҳим бўғини — ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Жумладан, юртимизда фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак муваффақиятларга эришаётган ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобидан “Камолот” уйлари топширилмоқда.
Муборак туманида ҳам 48 хонадондан иборат “Камолот” уйи қуриб битказилди. Шу муносабат билан ташкил этилган маросим ёш оилалар учун ҳақиқий шодиёнага айланди. Айтиш лозимки, ҳар жиҳатдан қулай, шинам, кенг ва ёруғ хонадонларга кўчиб кирганларнинг қай бири билан суҳбатлашманг, уларнинг қувончига гувоҳ бўласиз.
— Бундай эътибор ва ғамхўрлик биз, ёшларни юрт равнақи йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди, — дейди янги уй соҳиби, “Муборакнефтгаз” унитар шуъба корхонаси ходими Ситора Ҳамраева. — Хонадонимиздаги шарт-шароитлар менга жуда маъқул бўлди. Фарзандларим ҳам хурсанд.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn