Юбилей медаллари топширилди
  • 30 Апрель 2015

Юбилей медаллари топширилди

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам Президентимизнинг 2015 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги ҳамда шу йил 6 мартдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари фахрийларнинг хонадонларида бўлиб, уларни 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ўалабанинг 70 йиллиги билан муборакбод этишмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Мадраҳим ота Аллаберганов ҳамда Атамурод ота Саидовга “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.
— Бизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсандмиз, — дейди Боғот туманидаги Қулан Қарабоғ қишлоғилик 91 ёшли Самандар ота Жумабоев. — Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, қўни-қўшнилар ҳамда маҳалладошлар уйимизга ташриф буюрганида, ҳовлимизда ҳақиқий байрам бўлиб кетди. Қариган чоғимизда шундай иззат-икром кўрсатаётган халқимизга, Президентимизга мингдан-минг раҳмат. Буларнинг барчаси истиқлол шарофатидандир.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn