Бебаҳо неъмат
  • 30 Апрель 2015

Бебаҳо неъмат

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси томонидан Профилактика инспекторларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда юртимиздаги мавжуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига эришиш, аҳоли хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунга мойил бўлган шахсларни аниқлаб, улар билан ишлашда профилактика инспекторларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги юқори самара бермоқда. Айниқса, фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалар ҳузурида ташкил этилган фаолият йўналишлари бўйича комиссияларнинг аъзолари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари вакиллари, маҳалла посбонлари, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари аъзоларининг биргаликдаги саъй-ҳаракати туфайли юртимиз тинчлиги ва осойишталиги таъминлаб келинаётир.
Ҳар бир профилактика инспектори маҳалла раислари билан ҳамкорликда оилалардаги ижтимоий-моддий аҳволни атрофлича ўрганмоқда. Шу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аниқланиб, уларга турли моддий ёрдамлар кўрсатилаяпти.
Ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган кенг кўламли профилактик тадбирлар натижасида ўтган йили мамлакатимиздаги 5 минг 688 та маҳаллада жиноятлар содир этилмагани қайд этилди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn