* Андижонда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологиянинг инсон саломатлигига таъсири масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёшларнинг экологик маданияти ҳамда саводхонлигини янада ошириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
* Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашда илғор агротехнологиялардан самарали фойдаланиш, ирригация, мелиорация тизимларини ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
* Қорақалпоғистон Республикасида “Миллий рақслар” ва “Зарб — 2015” кўрик-танловларининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.
«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.