Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар ёзги дам олиш маскани бағрида қад ростлаган ушбу иншоот қурилишига 4 миллиард 125 миллион сўм йўналтирилди.
— Муассасамиз замонавий қулайликларга эга, — дейди мазкур марказ директори Зулфия Сейитниязова. — Компьютер хоналари, мутолаа заллари энг сўнгги жиҳозлар билан таъминланган. Бу эса оролбўйилик китобхонларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.