Нуронийларга қулайлик
  • 03 Апрель 2015

Нуронийларга қулайлик

Пахтачи туманидаги “Зиадин Авто Сардор” масъулияти чекланган жамияти аҳолига -транспорт хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

Мазкур жамоа Кексаларни эъзозлаш йилида хайрли ташаббус билан чиқди. Эндиликда ушбу жамиятга қарашли автобусларда нуронийлар бепул юришлари мумкин.
— Бу ташаббусимиз кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди, — дейди жамият раҳбари Эркин Холмўминов. — Отахону онахонларимиз дуосини олиб, кам бўлмаяпмиз. Энг муҳими, улар ўзларига яратилган қулайликдан жуда мамнун.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn