Бундан уч йил муқаддам Қўнғирот нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежини битириб, бизнес билан шуғулланишни дилимга тугиб юргандим. 2013 йилдан шу соҳада мустақил -фаолият бошладим. “Ўзсаноатқурилишбанк” кўмагида аввалига бизнес лойиҳамни ишлаб чиқдим. Кейин уни ҳаётга татбиқ этиш учун мазкур молия муассасаси томонидан менга 45 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди.
Ана шу сармоя ҳисобига “HOWER-8700” русумли 12 та тикув машинаси сотиб олиб, йилига 8640 дона турли хилдаги болалар кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. 13 нафар хотин-қизни, шу жумладан, касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган тенгдошларимни ишга жалб этдим. Дизайни бежирим, сифати юқори, таннархи эса арзон бўлган маҳсулотларимиз харидорларга манзур келаяпти.
Республикамизда хотин-қизларга яратиб берилаётган беқиёс шарт-шароитлар бизни нафақат турмушимизни фаровон қилиш, балки Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшишдек эзгу мақсад сари руҳлантирмоқда.
Шаҳло МАШАРИПОВА,
«Ойнур Фаришта» хусусий
корхонаси раҳбари.
Қўнғирот тумани
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018