Лойиҳам амалга ошди
  • 02 Апрель 2015

Лойиҳам амалга ошди

Бундан тўрт йил муқаддам туманимиздаги касб-ҳунар коллежини тамомлаган эдим. Мана, икки йилдирки, мустақил иш юритаяпман. Бунда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг молиявий кўмаги қўл келди. Хусусан, банк томонидан ажратилган имтиёзли фоиз ставкаларда 20,0 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағи бизнес лойиҳамни рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлди.

Ушбу кредит маблағи ҳисобига 10 бош қорамол сотиб олиб, оила аъзоларимни ҳам жалб қилган ҳолда, йилига 4,3 тонна гўшт ҳамда тери маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Шу орқали туманимиз аҳолисига гўшт маҳсулотлари етказиб беришга, оз бўлса-да, ҳисса қўшаётганимиздан хурсандман.
Лойиҳани рўёбга чиқаришда молиявий ёрдам кўрсатган “Ўзсаноатқурилишбанк” билан ҳамкорлик қилиб, келгусида янгидан-янги муваффақиятларга эришишимизга ишонаман.


Дилноза БЕКМУРОДОВА,
якка тартибдаги тадбиркор.
Чироқчи тумани

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn