Бахтли ва фаровон ҳаёт завқи
  • 02 Апрель 2015

Бахтли ва фаровон ҳаёт завқи

Бугуннинг аёли замон билан ҳамқадамдир. Мамлакатимизда биз учун яратиб берилаётган имкониятлар туфайли тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Орзу ва мақсадларимиз рўёбга чиқаётганлиги эса янада қувонарли.

Ўтган йил оиламизга алоҳида қувонч олиб келди. Гап шундаки, “Ўзсаноатқурилишбанк” кўмагида биз ушбу йилда уйли бўлдик. Банкнинг “Бунёдкор” филиалидан расмийлаштирилган 87 миллион сўм миқдоридаги ипотека кредити эвазига Андижон шаҳрининг Навоий шоҳкўчасида бунёд этилган кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирига эга бўлдик. Қувончимиз бир олам. Уйимиздаги шарт-шароитлар ҳаммамизга манзур. Айниқса, болажонларимизнинг хурсандчилигини айтмайсизми?! Бундай шинам, барча қулайликка эга хонадонда туғилиб, вояга етган болаларнинг соғлиғи, фикрлаши, дунёқараши ҳам бошқача бўлади.
Қолаверса, ёш оилаларга
15 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли фоиз ставкада ипотека кредити ажратилаётганлиги ҳам барчага катта енгиллик яратиб бераётир.
Бундай қулайликлар туфайли биз бахтли ва фаровон ҳаёт кечириб, орзу-ниятларимиз рўёбини кўраяпмиз.


Нигора ЙЎЛДОШЕВА.
Андижон шаҳри

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « «Келажак ниҳоллари» Лойиҳам амалга ошди »