Ушбу эзгу ишга ҳар бир киши муносиб ҳисса қўшишга бел боғлаган. Уларга қулайлик яратиш мақсадида катта йўл бўйлари ва деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда мевали-манзарали дарахтлар кўчатлари савдоси ташкил қилинди.
Вилоят марказий ўрмон хўжалиги маълумотларига кўра, жорий мавсум учун жамоа томонидан бир миллион 635 минг туп кўчат етказиб берилиши кўзда тутилган.
— Биз ҳам мазкур хайрли юмушларда фаол қатнашишни мақсад қилганмиз, — дейди меҳнат фахрийси Абдузойир Зиёев. — Зеро, биз, кексалар бу борада ёшларга ибрат кўрсатишимиз айни муддаодир.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.