Лойиҳа қиймати 3,8 миллиард сўм бўлган мазкур бинони “Тупроққалъамахсусқурилиш” масъулияти чекланган жамияти жамоаси қисқа фурсатда қуриб битказди. Уни фойдаланишга топширишга бағишлаб ўтказилган маросимда сўзга чиққан кенг жамоатчилик вакиллари мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ушбу замонавий тураржой ҳам ана шундай ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси эканини таъкидладилар.
— Бугун жуда хурсандмиз, — дейди янги хонадон соҳибларидан бири, Элликқалъа тиббиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Руслан Сиддиқов. — Уч хонали уйга эга бўлдик. Хоналари кенг ва ёруғ. Бизга ҳар томонлама маъқул келди. Бундай эътибордан беҳад миннатдормиз.
Айтиш жоизки, туманда 48 ёш оиланинг ҳовли тўйлари Наврўз байрами шодиёналарига уланиб кетди.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.