Вилоят ҳокимлиги ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий кенгаши ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур тадбир чинакам Наврўз сайлига айланди. Халқ миллий ўйинлари, сумалак, ҳалим ва ош сайиллари, миллий либослар кўргазмаси, турли танловлар, фольклор ансамблларининг чиқишлари иштирокчиларга завқу шавқ улашди.
— Наврўзни ана шундай кўтаринки кайфиятда кутиб олиш халқимизнинг азалий одатидир, — дейди Бухоро шаҳрилик отахон О. Хўжаев. — Бундай тадбирлар ёшларимиз маънавий оламини бойитиш баробарида, улар ўртасида ўзаро ҳурмат фазилатларини кучайтиради. Биз, кексалар шундай кунларга етказганига шукроналар айтамиз.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.