Бу мамлакатимизда авиация транспорти ва логистика тизимини янада ривожлантириш, юк ташувлари ҳажми ҳамда сифатини оширишда навбатдаги муҳим қадамдир.
Мазкур лайнерлар барча техник ва хавфсизлик талабларига жавоб бериб, тижорий юкланиши 53 тоннани ташкил қилади. Дастлабки рейслар Деҳли ва Дубай шаҳарларига амалга оширилди. Яқин кунларда Амстердам, Шанхай, Мумбай каби янги йўналишларда юк қатновлари, шунингдек, қўшимча чартер парвозларини йўлга қўйиш режалаштирилган.
М. ҚОСИМОВ.