Қисқа сатрларда
  • 11 Февраль 2015

Қисқа сатрларда

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти кенгашининг 2014 йил якунлари ва галдаги вазифаларга бағишланган йиғилиши ўтказилди. Унда ёшлар ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар самараси эътироф этилди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб “Зулфиядан таралар зиё” мавзуида адабий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ёшлик, баҳор ва муҳаббат туйғусини юксак пардаларда тараннум этган ижодкорнинг ибратли ҳаёти, адабий мероси ҳақида сўз юритилди.

“Ўзбектелеком” акциядорлик жамиятининг Навоий вилояти филиали Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда “Коллеждан — корхонага” лойиҳасини амалга оширмоқда. Унда ёшлар дарс жараёнида ўрганган билимларини амалиётда қўллаши билан бирга, ишга жойлашиш имкониятига ҳам эга бўлаяптилар.


«Халқ сўзи»  мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Нур таратувчи бўёқлар Қисқа сатрларда »