Тажриба алмашилди
  • 11 Февраль 2015

Тажриба алмашилди

Оқдарё туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи агрофирмалар ташкил этиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятдаги соҳага тааллуқли ташкилот ва идоралар, туман ҳамда шаҳар ҳокимликлари вакиллари, агрофирмалар раҳбарлари иштирок этди.

Қатнашчилар дастлаб “Оқдарё агро ҳосил” агрофирмаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Айтиш жоизки, айни пайтда ушбу тадбиркорлик тузилмаси аҳолига полиз ва сабзавот экинлари уруғи, дарахт кўчатлари етказиб бериш, хизмат кўрсатиш ҳамда аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш билан шуғулланади.
Амалий семинар давомида ҳар бир маҳаллада агрофирмалар ташкил этиш ва шу орқали замонавий хизмат кўрсатиш тизимини яратиш ҳақида тегишли тавсиялар берилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn