Фермернинг ташаббуси
  • 07 Февраль 2015

Фермернинг ташаббуси

Бугун қишлоқларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига фермер хўжаликлари ҳам муносиб ҳисса қўшишаяпти.

Жумладан, Янгийўл туманидаги “Исломбек барака” фермер хўжалиги раҳбари Рустамбек Ҳамроев саъй-ҳаракати билан Эски қовунчи қишлоғида тўй ва байрам тантаналарини ўтказишга мўлжалланган маросимлар уйи қад ростлади. Миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида барпо этилган ушбу кошонанинг қурилиши учун 600 миллион сўм  сарфланди. Ўз навбатида, бу ерда 20 га яқин кишининг бандлиги таъминланди.
Эътиборлиси, бундан сал аввалроқ мазкур фермер хўжалиги ҳомийлигида кўркам маҳалла гузари ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn