Ургут савдо ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Н. Қосимов “2014 йилнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши ўқитувчиси” номинациясида биринчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, “2014 йилнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши таълим муассасаси” номинациясида Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежи ғолибликни эгаллади.
* Нукусда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди. Анжуманда Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурнинг мақсад ва вазифалари, улар ижросининг амалий натижалари борасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
* Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида “Аёллар маслаҳат маркази” фаолият бошлади. Марказда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилиб, шу каби муассасаларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
* Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Бандликни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда ижтимоий шерикликнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари, маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу жараёндаги иштироки муҳокама қилинди.
«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.