Имтиёз, имконият, истиқбол
  • 10 Январь 2015

Имтиёз, имконият, истиқбол

Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табриги биз, фермерларга чексиз ғурур ва ифтихор бахш этиб, эртанги кунга ишончимизни янада орттирди.

Табрикда ўтган йил иқтисодиётимизни барқарор суръатлар билан юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишда чуқур из қолдиргани таъкидланиб, “Бунинг тасдиғини... деҳқон ва фермерларимизнинг мардона меҳнати эвазига далаларимизнинг унумдорлиги ва ҳосилдорлиги йилдан-йилга ошиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси юксалиб бораётганида, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги обрў-эътибори тобора ортиб, унинг халқаро майдонда муносиб ўрин олаётганида кўриб-кузатиб, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсоннинг кўнгли, ҳақиқатан ҳам, ғурур ва ифтихорга тўлади”, дейилгани кимнинг ҳам юрагини жўш урдирмайди, қалбини нурга тўлдирмайди?! 
ўалла ва пахта уруғчилигига ихтисослаштирилган фермер хўжалигимиз фаолияти кейинги йилларда  мамлакатимизда соҳага қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар туфайли тобора кенгаймоқда. Масалан, ўтган йили гектар ҳисобига 35 центнердан пахта ҳосили етиштирган бўлсак, буғдойдан бўшаган майдонга кунгабоқар уруғи экиб, 580 килограмм ёғ ишлаб чиқаришга эришдик. Бундан ташқари, давлатга  680 килограмм пилла сотиш баробарида, қарамоғимиздаги 50 бош қўй, 25 бош қорамолдан қўшимча даромад олдик. Бу турмушимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади, албатта.
Юртбошимизнинг Янги йил табригида, шунингдек, жорий йилда кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловлар ставкаси 25 фоиздан
15 фоизга туширилиши ҳам алоҳида қайд этилди. Бу мамлакатимизда инсон манфаатлари устувор эканига яна бир далилдир.

Қобилжон ҚОДИРОВ,
Тошлоқ туманидаги «Чўлигулистон файз-сурури» фермер хўжалиги раҳбари.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ибрат мактаби Обод турмуш манбаи »