Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун шарт-шароит яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланаётган ўғил-қизларимиз фан олимпиадалари, турли халқаро танловлар, спорт мусобақаларида ўз иқтидорларини намойиш қилиб, Ватанимиз номини янада улуғлашга ҳисса қўшишаяпти. Улар сафида самарқандлик ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Тадбирда “Спортимиз юлдузлари”, “Миллатни дунёга танитган ёшлар”, “Фаол камолотчилар”, “Ҳуқуқ соҳаси фаоллари”, “Илм-фан фидойилари”, “Замонавий қурувчи ва дизайнер-лойиҳачилар”, “Интилувчан ижодкорлар”, “Туризм соҳаси ривожига ҳисса қўшган ёшлар”, “Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси”, “Қишлоқ хўжалик соҳаси фидойилари” каби йўналишлар бўйича энг муносиблар тақдирланди.
Тадбирда вилоят ҳокими З. Мирзаев сўзга чиқди.
М. НАЖИМОВ.