Қадимий шаҳарда “Бухоро мероси” илмий тадқиқот маркази иш бошлади. Мазкур муассаса раҳбари, тарих фанлари доктори Роберт Альмеевнинг билдиришича, марказ кўҳна Бухоронинг бой маданий мероси, маънавий-маърифий қадриятлари, унинг Буюк Ипак йўлидаги ролини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бинобарин, бу ерда “Бухоронинг маданий мероси” электрон журналини яратиш, тарихий-маданий объектлар ва ёдгорликларни асраш борасида халқаро миқёсда тажриба алмашиш, шунингдек, турли ташкилотлар билан ҳамкорликда Бухоронинг туристик салоҳиятини янада оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.