Қисқа сатрларда
  • 26 Декабрь 2014

Қисқа сатрларда

* Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига давлатимиз раҳбарининг совғалари топширилди. Ўз навбатида, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари нуронийлар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олишди.

* Яқинда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси юк ташиш учун қайта жиҳозланган иккита “Boeing-767-300BCF” ҳаво кемасига эга бўлган эди. Улардан бири куни кеча бортида қарийб 50 тонна юк билан “Урумчи — Тошкент” йўналиши бўйича дастлабки парвозни амалга оширди. Яқин вақт ичида иккинчи лайнер ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

* Пойтахтимизда “Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари ва ечимлари” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда  ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатларни тўғри шакллантириш, умумтаълим муассасаларида психологик хизматни ташкил этишда самарали усулларни қўллаш ҳамда махсус таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

* Наманган вилоятининг Чуст туманида 2015 йил ҳосили учун уруғлик чигитларни тозалаш, саралаш, туксизлантириш ҳамда қишлоқ хўжалик зараркунандалари ва касалликларига қарши дорилаш ишларини ташкил қилишга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

«Халқ сўзи» ва ЎзА  мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn