Инновацион технологиялар ва экологик мувозанат
  • 24 Октябрь 2014

Инновацион технологиялар ва экологик мувозанат

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли ишлаб чиқариш объектларга ўрнатилаётган энг илғор технологик линиялар нафақат меҳнат унумдорлигини ошириш, балки атроф-муҳит мусаффолигига ҳам хизмат қилмоқда.

Жумладан, Зарафшон шаҳридаги Мурунтов конида ишга туширилган шундай ускуналардан бири атмосферага чиқарилаётган чангни 30 фоизгача камайтириш имконини бераяпти.
Шунингдек, юк ортиш ва ташиш ишларининг тик қия конвейерлар билан алмаштирилиши туфайли зарарли газлар тарқалиши йилига 10 минг тоннагача қисқарди.
— Умуман, комбинат корхоналаридаги 270 та чанг тозалаш иншооти шарофати билан ҳудуднинг атмосферага салбий таъсири қарийб икки баробар камайди, — дейди Навоий кон-металлургия комбинати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Бахтиёр Темиров.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан уюштирилган экологик медиатурда оммавий ахборот воситалари вакиллари Навоий кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган ана шундай ишлар билан таништирилди. Сафар давомида журналистларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам комбинат мутахассислари атрофлича жавоб бердилар.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn