Ҳам хизмат, ҳам ишлаб чиқариш
  • 08 Октябрь 2014

Ҳам хизмат, ҳам ишлаб чиқариш

“Сирдарё ИЭС қурилиш” унитар корхонаси қурилишга ихтисослаштирилган. Яқинда бу ерда оқова сув тармоқларида қўлланиладиган темир-бетон қудуқлари ишлаб чиқарилиши билан уларнинг ҳар биридан 60 минг сўм маблағ тежаладиган бўлди.

Айни пайтда корхонада диаметри 1 метрдан 2 метргача бўлган ана шундай конструкцияли қудуқлар тайёрланаяпти. Шунингдек, қурувчилар Инвестиция дастури асосида Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги электр қуввати тақсимот тизимини кенгайтириш борасида ҳам самарали янгиликни амалиётга жорий этишди. Яъни эндиликда тизимнинг пойдевор асослари махсус майдончада йиғилиб, тайёр ҳолда жойига ўрнатилмоқда. Натижада ер қазишда пайдо бўладиган сизот сувларини қочиришга ҳожат қолмаяпти.
Шу билан бирга, корхона жамоаси намунавий лойиҳалар асосида тураржойлар қурилишида ҳам фаол қатнашмоқда. Эътиборлиси, мазкур уйларнинг ёрдамчи бинолари учун ишлатилаётган шлакоблок ғиштлар корхонанинг ўзида тайёрланаяпти.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn