Нитрон калава ип тайёрланмоқда
  • 08 Октябрь 2014

Нитрон калава ип тайёрланмоқда

Нитрон толасига тўқимачилик саноатида эҳтиёж катта. Шуни ҳисобга олган навоийлик тадбиркорлар Кармана туманидаги “Нитрон толаси” хусусий корхонасида модернизациялаш тадбирларини амалга оширдилар.

Пировардида Италиядан келтирилган замонавий технологиялар асосида бу ерда нитрон калава ип тайёрлаш ўзлаштирилди. Мазкур лойиҳа рўёби учун жами 78 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилди.
— Техник ва технологик янгиланишлар экспортга кенг йўл очди, — дейди “Нитрон толаси” хусусий корхонаси раҳбари Ҳусен Тиллаев. — Фаолиятимизнинг дастлабки ойидаёқ “Ўзтадбиркорэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси кўмаги билан чет эллик ҳамкорларимизга 34 минг долларлик маҳсулот юбордик. Йил охирига қадар яна 100 минг долларлик экспорт амалиётини бажаришни кўзлаяпмиз.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn