Компьютер жараённи назорат қилади
  • 08 Октябрь 2014

Компьютер жараённи назорат қилади

“Марғилон механика заводи” масъулияти чекланган жамияти, асосан, енгил саноат корхоналари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беради.

Тўқимачилик саноатининг жадал ривожланиши, соҳага янги технологияларнинг кенг татбиқ этилиши, табиийки, жамоадан муттасил изланишлар олиб боришни талаб қилади. Хусусан, яқин вақтгача бу ерда маҳсулотлар токарлик дастгоҳларида тайёрланарди. Эндиликда эса бунга ҳожат қолмади. Яъни корхона илғор технологиялар билан жиҳозланди. Пировардида бирор детални тайёрлаш учун компьютерга тегишли кўрсатма берилса, кифоя. Дастгоҳлар автоматик ҳаракатга келади.
Яқинда Тошлоқ ва Қува пахта тозалаш корхоналари буюртмаси асосида картон конуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур ўзгаришлар шарофати билан жамиятда маҳсулот тайёрлаш ҳажми тобора ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили 645 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич шу йилнинг олти ойида 531 миллион сўмни ташкил этди.


Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn