Тадбиркор аёл иш ўринлари яратди
  • 08 Октябрь 2014

Тадбиркор аёл иш ўринлари яратди

Термиз шаҳрилик тадбиркор Сайёра Қулмаматова бундан уч йил аввал “Лола-Имкон Барака” хусусий корхонасини ташкил этиб, 5 нафар тикувчи билан иш бошлаганди.
Қисқа фурсатда корхона  фаолияти кенгайтирилиб, ички бозорда ўз ўрнини топишга улгурди. Эндиликда бу ерда Германия технологияси асосида ойига 120-130 миллион сўмлик рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

— Янги бизнес-режамиз банк ажратган 220 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобига амалга оширилди, — дейди тадбиркор. — Газлама тўқиш дастгоҳларини ҳам ўзлаштирдик. Бу биз тайёрлаётган тўқимачилик маҳсулотлари таннархи арзонлигини таъминламоқда. Ишчиларимиз сони эса 30 нафарга етди.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn