Қолаверса, жамоа бир қатор иншоотларда таъмирлаш ишларини ҳам олиб бормоқда. Эндиликда корхона аъзолари хизмат кўрсатишдан ташқари, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳаракатида. Хусусан, яқинда жамият қошида йўлак қопламалари тайёрлаш ўзлаштирилди. Ўтган қисқа муддатда буюртмачиларга дастлабки 45 миллион сўмлик 4 минг квадрат метр ана шундай маҳсулот етказиб берилди.
— Бу ашёдан ўзимиз қураётган иншоотларда ҳам фойдаланаяпмиз, — дейди “Сув қурилиш бошқармаси” корхонаси раиси Ҳ. Хўжаев. — Ҳозир Оролбўйига четдан келтирилаётган янги турдаги қурилиш ашёларини ҳам ўзимизда тайёрлашга қаратилган лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.