Бўш ётган биноларда янги корхоналар
  • 14 Июль 2014

Бўш ётган биноларда янги корхоналар

Иштихон туманилик Ҳамидулла Мингбоев шу пайтга қадар фойдаланилмай ётган бинода ўз бизнесини йўлга қўйди. У банкнинг молиявий кўмагида “Шинам Файз” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилди.

Ҳозир бу ерда 15 турдаги болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқарилмоқда.
— Маҳсулотимиз сифатли бўлишида малакали чеварларнинг ҳиссаси катта, — дейди Ҳ. Мингбоев. — Япониядан келтирилган энг сўнгги русумдаги тикув дастгоҳлари ҳам фаолиятимиз самарали бўлишига хизмат қилаяпти. Тез орада цехимизни янада кенгайтириш ниятимиз бор.
Туманда жорий йилнинг биринчи ярмида саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида 17 та корхона фойдаланишга топширилди, шундан олтитаси бўш турган иншоотлар негизида иш бошлади.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn